Skip to main content

Bosh sahifa / Yangiliklar / Тақдирлаш

Тақдирлаш

Тақдирлаш

2020 йил коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё аҳолиси учун синовлар йили бўлди. Ўзбекистон халқи учун эса бу давр ўлкамиз табиатига хос бўлмаган ҳолатлар ва бошқа офатлар сабабли янада машаққатли кечди. Бироқ, мана шу таҳликали кунларда халқимизнинг эзгулик, яхшилик ва хайр-саховатга интилиш каби хислатлари ҳам яна бир бора синовдан ўтди. 

Ўз ФА Тарих институти ходимлари ҳам қийин аҳволда қолган юртдошларимизнинг оғир кунида уларнинг корига яраш, мушкулини осон қилишга салмоқли ҳисса қўшдилар. Бошига оғир кунлар тушган ҳамюртларимизга меҳр-мурувват кўрсатиш ишларига бош-қош бўлган ва энг аввало шахсий ташаббус кўрсатган жамоамиз раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Ҳамидовичнинг хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланди. 2020 йилнинг 5 октябрида  Тошкент шаҳар ҳокимлигида Азамат Зиёга “Mehr-saxovat” кўкрак нишони топширилди. Умид қиламизки, ушбу мукофот жамоамиз раҳбари ва олимларининг кўплаб хайрли амалларига дебоча бўлиб хизмат қилади. 

Left sub menu