Skip to main content

Hush kelibsizlar!

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР ВА ДЎСТЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг  институт Республикада ягона бўлган ўзига хос илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, бу илм масканида Ўзбекистон тарихига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади. Ушбу йирик илмий марказда 70 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ХХ аср Ўзбекистон тарихчиларининг машҳур намаёндалари шаклланган ва фаолият олиб борган. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишлари жуда кенг бўлиб, Ўзбекистоннинг энг қадимги даври тарихидан то замонавий янги тарихигача бўлган муаммоларни қамраб олади.

Сайтда институт тарихи, унинг илмий ва нашрчилик фаолиятига оид маълумотлар берилган. Шунингдек институтда бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион илмий лойиҳалари билан ҳам танишиш мумкин.  Қолаверса бу ерда Ватанимиз тарихига оид жуда кўплаб саволларга жавоб берилган.

Муҳтарам ўқувчи биз  Сизларни янги тадқиқотлар ва нашрлар билан доимий тарзда хабардор қилиб борамиз. Институт Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихи билан қизиқувчи барча илмий марказлар ва тадқиқотчиларни ўзаро илмий ҳамкорлик қилишга таклиф қилади.

Самимий тилаклар билан,

Азамат Зиё Ҳамид ўғли

Yangiliklar

Апрель ойига мўлжаллаб қўйган мақоламизнинг баҳонаю сабабларини кўнгилга тугиб, мавзуни хаёлда айлантира бошлаганимизга анча-мунча бўлиб қолганди. Унда найсонда туғилган Амир Темур, Абдулла Қодирий ва сўнгги йиллар воқелигимиз омилларини уйғунликда таҳлилламоқчи эдик. Бироқ орага суқилган “тожли оғу” (лотинчадаги “virus”, ўзбекчада “оғу”, “заҳар” деганидир) ўлароқ туғилган муҳит манзарасида унга ҳам тўхталишга жазм қилдик.

2020 йил 13 март куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 02/30.12.2019. Tar.56.01. рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Йиғилишда Рахимджанова Нигора Қудратиллаевнанинг“Туркистон даврий матбуотида ислом дини ва маърифатининг долзарб масалалари (ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари)” мавзусида 07.00.08 – “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Д.Х. Зияева

Расмий оппонентлар: т.ф.д. проф. А.Х. Дониёров, к.и.н Ҳ.М. Лутфиллаев.

2020 йил 07 февраль соат 1600 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 06.01.2018. Таr.56.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги бир марталик Илмий семинарнинг мажлиси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

ЎзР ФА Тарих институти кичик илмий ходими Дармонова Машхурохон Адилжон қизининг “Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви: тарихи, жамғармалар таснифи ва туркум манбалар таҳлили” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари” ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси муҳокамаси.

Илмий раҳбар: т.ф.д. проф. Зияева Доно Ҳамидовна

Манзил:Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз тор кўчаси 5-уй, ЎзР ФА Тарих институти, 8-қават, мажлислар зали

2020 йил 31 январь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc 06.01.2018. Tar.56.01. рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг таянч докторанти Мадраимов Аскарий Абдумажидовичнинг “История эпохи Амира Темура и Темуридов в научном наследии В. В. Бартольда и А. З. Валидова”  07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича тарих фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. А. Х. Дониёров.

Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Н. Р. Маҳкамова, т.ф.д. Х.Файзиев.

2020 йил 7 февраль соат 14 30 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 06.01.2018. Таr.56.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

Қорақалпоғистан гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти мустақил тадқиқотчиси Утебаев Мадияр Бердибаевичнинг “Қорақалпоқлар этикетида  анъанавийлик ва  янгилик  (этнографик таҳлил)” мавзусидаги 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муҳокамаси.

Илмий раҳбар:  т.ф.к. Қарлибаев Максет Абдибаевич

Манзил:Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз тор кўчаси 5-уй, ЎзР ФА Тарих институти, 8-қават, мажлислар зали