Skip to main content

Hush kelibsizlar!

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР ВА ДЎСТЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг  институт Республикада ягона бўлган ўзига хос илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, бу илм масканида Ўзбекистон тарихига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади. Ушбу йирик илмий марказда 70 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ХХ аср Ўзбекистон тарихчиларининг машҳур намаёндалари шаклланган ва фаолият олиб борган. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишлари жуда кенг бўлиб, Ўзбекистоннинг энг қадимги даври тарихидан то замонавий янги тарихигача бўлган муаммоларни қамраб олади.

Сайтда институт тарихи, унинг илмий ва нашрчилик фаолиятига оид маълумотлар берилган. Шунингдек институтда бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион илмий лойиҳалари билан ҳам танишиш мумкин.  Қолаверса бу ерда Ватанимиз тарихига оид жуда кўплаб саволларга жавоб берилган.

Муҳтарам ўқувчи биз  Сизларни янги тадқиқотлар ва нашрлар билан доимий тарзда хабардор қилиб борамиз. Институт Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихи билан қизиқувчи барча илмий марказлар ва тадқиқотчиларни ўзаро илмий ҳамкорлик қилишга таклиф қилади.

Самимий тилаклар билан,

Азамат Зиё Ҳамид ўғли

Yangiliklar

2020 йил 24 декабрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019Таr.56.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти таянч докторанти Мирзохид Махаммаджон ўғли Аскаровнинг “XX аср охири – XXI аср бошларидаги инглиз тилли хорижий тадқиқотларда ўзбек халқининг ўзлигини англаш масалалари” мавзусида 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология ҳамда 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот методлари ихтисосликларидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Илмий раҳбар: т.ф.д., профессор А.Х. Дониёров

Расмий оппонентлар: т.ф.д., профессор Н.Р. Махкамова, т.ф.д. (PhD) Ш.А. Искандаров.

2020 йил 21 декабрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019Таr.56.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти мустақил изланувчиси Юн Ши Ненинг “Глобаллашув даврида ўзбек ва корейс халқлари жамоа институтлари ва маросимларидаги ўзгаришлар”  мавзусида 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.

Илмий раҳбар: т.ф.д., профессор А.А.Аширов

Расмий оппонентлар: т.ф.д., профессор А.Х. Дониёров, т.ф.д. О.Бўриев.

Ўз Р ФА Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Алимова Дилором Агзамовнанинг  Янги Ўзбекистон газетасининг 18 ноябр 2020 йил 222 сонида “Миллат эҳтиёжига бахшида умр” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Дилором Алимовани навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

Ўз Р ФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиёнинг UZA нашрининг 13 октябр 2020 йилги сонида “Аждодларимизнинг буюк жасорати авлодларга ибрат” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Азамат Зиёни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

http://uza.uz/oz/society/azhdodlarimizning-buyuk-zhasorati-avlodlarga-ibrat-13-10-2020

2020 йил коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё аҳолиси учун синовлар йили бўлди. Ўзбекистон халқи учун эса бу давр ўлкамиз табиатига хос бўлмаган ҳолатлар ва бошқа офатлар сабабли янада машаққатли кечди. Бироқ, мана шу таҳликали кунларда халқимизнинг эзгулик, яхшилик ва хайр-саховатга интилиш каби хислатлари ҳам яна бир бора синовдан ўтди.