Skip to main content

Hush kelibsizlar!

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР ВА ДЎСТЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг  институт Республикада ягона бўлган ўзига хос илмий тадқиқот муассасаси бўлиб, бу илм масканида Ўзбекистон тарихига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади. Ушбу йирик илмий марказда 70 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ХХ аср Ўзбекистон тарихчиларининг машҳур намаёндалари шаклланган ва фаолият олиб борган. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишлари жуда кенг бўлиб, Ўзбекистоннинг энг қадимги даври тарихидан то замонавий янги тарихигача бўлган муаммоларни қамраб олади.

Сайтда институт тарихи, унинг илмий ва нашрчилик фаолиятига оид маълумотлар берилган. Шунингдек институтда бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион илмий лойиҳалари билан ҳам танишиш мумкин.  Қолаверса бу ерда Ватанимиз тарихига оид жуда кўплаб саволларга жавоб берилган.

Муҳтарам ўқувчи биз  Сизларни янги тадқиқотлар ва нашрлар билан доимий тарзда хабардор қилиб борамиз. Институт Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихи билан қизиқувчи барча илмий марказлар ва тадқиқотчиларни ўзаро илмий ҳамкорлик қилишга таклиф қилади.

Самимий тилаклар билан,

Азамат Зиё Ҳамид ўғли

Yangiliklar

Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг турли босқич ва йўналишлари бўйича энг сўнгги илмий янгиликларни етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Оʻzbekiston tarixi” журналининг 2-сони дунё юзини кўрди. 

Янги Ўзбекистон газетасининг 29 июл 2020 йил 140 сонида O‘zbekiston tarixi журнали таҳририяти масъул котиби Мухтор Шамсиевнинг “Шонли ва сабоқли ўтмиш” номли мақоласи чоп этилди. Унда муаллиф томонидан батафсил маълумотлар айтиб ўтилган. Қўйида Сизга журнал хусусида ёзилган барча маълумотларни тўлиқ шаклда тақдим этамиз.

Ўз Р ФА Тарих институти "Этнология ва антропология" маркази, таянч докторанти, Зуфар Қорёғдиевнинг Янги Ўзбекистон газетасининг 29 июл 2020 йил 140 сонида “Жаҳонгашталар ёхуд лўлиларнинг келиб чиқиши ва дунё бўйлаб тарқалиши тарихини биласизми?” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Зуфар Қорёғдиевни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

http://uza.uz/oz/society/zha-ongashtalar-yekhud-l-lilarning-kelib-chi-ishi-va-dunye-b-29-07-2020

Ўз Р ФА Тарих институти "Қадимги давр" бўлими, катта илмий ходими, тарих фанлари доктори Азимхўжа Отахўжаевнинг Янги Ўзбекистон газетасининг  28 июл 2020 йил 139 сонида “Буюк ипак йўлини аслида кимлар бошқарган ?” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Азимхўжа Отахўжаевни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

Ўз Р ФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиёнинг Миллий тикланиш газетасининг 16 июл 2020 йил 23 (1073) сонида “Тил миллат руҳи эканини унутмайлик” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Азамат Зиёни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.