Перейти к основному содержимому

Новости

Янгийўлдан янги тарихий топилма

17.09.20 17:25

2020 йилнинг 16 сентябр куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Убай Мусаев ҚФЙ, Кенгкечик маҳалласи, Наъмуна кўчаси 1-уйда яшовчи Абдувоҳид Умирзоқов ховлисида қудуқ қазиш жараёнида бир неча сопол буюмлар ва суяк наъмуналарига дуч келинади.

Тошкент - кеча ва бугун

05.09.20 10:10

«Дарё» ЎзР ФА Тарих институти катта илмий ходими Жамшид Перемкуловнинг Тошкент шаҳри ҳудуди яқин ўтмишда – совет даври ва мустақиллик йилларида ўзгаришига бағишланган мақоласини тақдим этди.

https://daryo.uz/k/2020/09/04/toshkentning-yangi-hayoti-poytaxtning-hududiy-tuzilishi-oxirgi-100-yilda-qanday-ozgarib-bordi/

“Akademnashr” нашриёти Адҳамжон Ашировнинг "Ўзбек маданиятида сув" номли китобини чоп этди.

04.09.20 11:35

Китобда сувнинг поклик, тириклик рамзи экани ҳақида гап боради. Томчида ҳаёт аксланганидек, китобдаги ҳар сатрда мавзунинг кўлами янада чуқурроқ очиб берилишга ҳаракат қилинган.

http://uza.uz/oz/society/yangi-kitob-zbek-madaniyatida-suv-03-09-2020

Ўзбекистон тарихи “Оʻzbekiston tarixi”да

29.07.20 17:00

Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг турли босқич ва йўналишлари бўйича энг сўнгги илмий янгиликларни етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Оʻzbekiston tarixi” журналининг 2-сони дунё юзини кўрди. 

Янги мақола чоп этилди

29.07.20 16:55

Янги Ўзбекистон газетасининг 29 июл 2020 йил 140 сонида O‘zbekiston tarixi журнали таҳририяти масъул котиби Мухтор Шамсиевнинг “Шонли ва сабоқли ўтмиш” номли мақоласи чоп этилди. Унда муаллиф томонидан батафсил маълумотлар айтиб ўтилган. Қўйида Сизга журнал хусусида ёзилган барча маълумотларни тўлиқ шаклда тақдим этамиз.

Янги мақола чоп этилди

29.07.20 16:40

Ўз Р ФА Тарих институти "Этнология ва антропология" маркази, таянч докторанти, Зуфар Қорёғдиевнинг Янги Ўзбекистон газетасининг 29 июл 2020 йил 140 сонида “Жаҳонгашталар ёхуд лўлиларнинг келиб чиқиши ва дунё бўйлаб тарқалиши тарихини биласизми?” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Зуфар Қорёғдиевни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

http://uza.uz/oz/society/zha-ongashtalar-yekhud-l-lilarning-kelib-chi-ishi-va-dunye-b-29-07-2020

Янги мақола чоп этилди

28.07.20 19:50

Ўз Р ФА Тарих институти "Қадимги давр" бўлими, катта илмий ходими, тарих фанлари доктори Азимхўжа Отахўжаевнинг Янги Ўзбекистон газетасининг  28 июл 2020 йил 139 сонида “Буюк ипак йўлини аслида кимлар бошқарган ?” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Азимхўжа Отахўжаевни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

Янги мақола чоп этилди

16.07.20 18:00

Ўз Р ФА Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиёнинг Миллий тикланиш газетасининг 16 июл 2020 йил 23 (1073) сонида “Тил миллат руҳи эканини унутмайлик” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Азамат Зиёни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

Янги мақола чоп этилди

16.07.20 17:55

Ўз Р ФА Тарих институти директори ўринбосари, тарих фанлари номзоди Шерзодхон Маҳмудовнинг Янги Ўзбекистон газетасининг 15 июл 2020 йил 130 сонида “Адиблар хиёбонидаги ўйлар - Юрт соғинчи” номли мақоласи чоп этилди. Институт жамоаси Шерзодхон Маҳмудовни навбатдаги илмий ютуғи билан табриклайди.

Янги китоб нашри

12.07.20 18:45

Мазкур тадқиқот XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида аёллар томонидан ижтимоий˗маданий муассасаларга қилинган вақф мулклари тарихини ўрганишга бағишланган. Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда вақф мулкчилиги тарихи, унда аёллар ўрни ёритилган. Иккинчи қисмда эса, Ўзбекистон Миллий архиви “Вақф ёрлиқлари коллекцияси” деб номланган И-323-фондида сақланаётган 56 та вақф ҳужжатларининг тавсифи ҳамда улар асосида тузилган изоҳли каталог тақдим этилган. Тадқиқотга тортилган вақф ҳужжатларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг кўплаб масалалари акс этган бўлиб, улар нафақат аёлларнинг вақф мулкчилигидаги иштироки, балки вақф маъмурияти фаолияти, вақф даромадлари тақсимоти, ер мулкчилиги каби масалаларнинг яхлит манзарасини кўриш имкониятини ҳам беради.

Подменю слева