Skip to main content

Home / Istiqlol majmuasi tanlovi

Istiqlol majmuasi tanlovi

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган “Истиқлол мажмуаси” бўйича

ТАНЛОВ

 I. Танлов тўғрисида 

Ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи “Истиқлол мажмуаси”нинг концепция лойиҳасини  ишлаб чиқиш.

Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги  ҳудуд танланган.

II.  Танлов шартлари 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахслар (ижодкорлар) томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқишлари талаб этилади:

- мажмуанинг бош ғояси;

- мажмуанинг тузилмаси – бош режаси (майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолиш шарти билан);

- мажмуанинг асосий рамзи ва тимсоллари;

- мажмуада акс эттириладиган тарихий воқеликлар (ўзбек давлатчилигининг 3000 йиллик тарихи, сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий соҳалардаги ютуқларини инобатга олган ҳолда);

- тарихан мамлакатимиз ривожи ва мустаҳкамланишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк аждодларимиз, миллий қахрамонларимизни мажмуада тасвирлаб бериш;

- моддий маданият дурдоналари, буюк давлат ва ҳарбий арбоблар, атоқли аёллар, илм-фан ва маданият арбоблари, миллий озодлик кураши етакчилари ҳамда оламшумул тарихий воқеaлар тўғрисида;

- мажмуанинг меъморий ечими - безаклари, рамзий тимсоллари;

- дунё давлатларида бунёд этилган мустақиллик ёдгорликларидан фарқ қилган ҳолда, мажмуанинг ўзига хос хусусиятлари;

- мажмуани бунёд этишда фойдаланиш таклиф этиладиган қурилиш материаллари (мармар, ёғоч, тош ва бошқалар);

- мажмуанинг мазмунида тарихий манбалар, хусусан, илм-фан, санъат, архитектура ёдгорликларидан фойдаланиш;

- мажмуанинг маънавий, маърифий ва тарбиявий аҳамияти.

 III. Талаблар 

Ижодкорлар томонидан ишлаб чиқиладиган таклифлар чуқур илмий асосланган, кенг мазмунга эга ва пухта бўлиши зарур.

Танловда иштирок этиш истагини билдирувчи ижодкорлар жорий йил 7 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институтида электрон рўйхатга олинади.

Электрон рўйхатга олиш учун ижодкорлардан қуйидаги ҳужжатларни Республика ишчи комиссияси (А.Зиё)га тақдим этиш талаб этилади:

- танловда иштирок этиш учун Республика ишчи комиссияси (А.Зиё) номига ариза (имзоланган);

- ижодкор (лар) тўғрисида маълумот (Ф.И.О., туғилган йили, маълумоти, иш жойи, ижодкорлик фаолияти тўғрисида, бу каби танловларда иштирок этганлиги тўғрисида, электрон почта манзили, алоқа рақамлари).

Танлов жорий йилнинг 7 март куни якунланади.

Ижодкорлар томонидан ўз таклифларини ёзма матнлар, чизмалар, видеороликлар, презентациялар ёки ясалган конструкциялар кўринишларида тайёрлашига рухсат этилади.

 IVТанлов ғолиб (лар)ини аниқлаш 

Танлов ғолиблари Ҳукумат таркибида ташкил этилган Республика ишчи комиссияси (А.Зиё) томонидан, унга юклатилган вазифалар доирасида, юқорида санаб ўтилган энг мақбул таклифларни танлаб олиш мезони асосида жорий йил 10 мартига қадар аниқланади.

 V. Танлов ғолиб (лар)ини тақдирлаш 

Танлов ғолиб (лар)и жорий йил 15 март куни қуйидаги тартибда тақдирланади:

I-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 300 млн сўм пул мукофоти ва Ҳукумат номидан расмий табрикнома;

II-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 200 млн сўм пул мукофоти ва Ҳукумат номидан расмий ташаккурнома;

III-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 100 млн сўм пул мукофоти. 

Азиз юртдошлар, қадрли ижодкорлар! 

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол мажмуаси”ни яратиш концепциясини ишлаб чиқиш танловида фаол иштирок этинг, ғолиб бўлинг ҳамда ўз шахсингизни тарих зарварақларига муҳрланг!

 

Танловда иштирок этиш бўйича рўйхатдан ўтиш Фанлар академияси Тарих институти орқали қуйидаги равишда амалга оширилади:

Телефон: +99871 233 54 70;

Мобил ва телеграм рақамлар: +998903529210; +998995396146;

email: istiqlolmajmuasi@inbox.uz

_____________________________________________________________________________________

Юридик шахслар учун намуна

Истиқлол мажмуаси”

Республика ишчи комиссияси

раиси Азамат Зиёга

 

А Р И З А

 

“Истиқлол мажмуаси” танловида қатнашиш учун рухсат беришингизни сўрайман.

 

                                                                                                            Имзо _____

Исми, отасининг исми, фамилияси,

юридик шахс номи, лавозими

 

Сана _____

 _____________________________________________________________________________________

Жисмоний шахслар учун намуна

Истиқлол мажмуаси”

Республика ишчи комиссияси

раиси Азамат Зиёга

 

А Р И З А

 

“Истиқлол мажмуаси” танловида қатнашиш учун рухсат беришингизни сўрайман.

 

                                                                                                            Имзо ____

Исми, отасининг исми, фамилияси,

яшаш манзили

 

Сана _____

_______________________________________________________________________________________

Ижодкор (лар) тўғрисида маълумот

 

Исми, отасининг исми ва фамилияси  __________________________________

Туғилган йили ______________________________________________________

Маълумоти ________________________________________________________

Иш жойи __________________________________________________________

Ижодкорлик фаолияти тўғрисида маълумот _____________________________

Илгари ҳам ижодий танловларда қатнашгани (қачон, қаерда, қайси мавзуда, эришилган натижа) ________________________________________________

Электрон почта манзили  _____________________________________________

Телефон ___________________________________________________________

Имзо______________________________________________________________

Сана______________________________________________________________

Left sub menu