Перейти к основному содержимому

Главная страница / Новости / Янги китоб нашри

Янги китоб нашри

Янги китоб нашри

Мазкур тадқиқот XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида аёллар томонидан ижтимоий˗маданий муассасаларга қилинган вақф мулклари тарихини ўрганишга бағишланган. Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда вақф мулкчилиги тарихи, унда аёллар ўрни ёритилган. Иккинчи қисмда эса, Ўзбекистон Миллий архиви “Вақф ёрлиқлари коллекцияси” деб номланган И-323-фондида сақланаётган 56 та вақф ҳужжатларининг тавсифи ҳамда улар асосида тузилган изоҳли каталог тақдим этилган. Тадқиқотга тортилган вақф ҳужжатларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг кўплаб масалалари акс этган бўлиб, улар нафақат аёлларнинг вақф мулкчилигидаги иштироки, балки вақф маъмурияти фаолияти, вақф даромадлари тақсимоти, ер мулкчилиги каби масалаларнинг яхлит манзарасини кўриш имкониятини ҳам беради.

Подменю слева